Миллий тиббиёт марказида замонавий нейрохирургик робот – “B Remebot” ёрдамида Ўзбекистонда илк бор бош мия соҳасидан биопсия олиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Ушбу инновацион технология орқали операция юқори аниқлик, минимал шикаст ва бемор саломатлигига энг кам хавф билан бажарилди. Робот мия тўқималаридан таҳлил учун зарур намуналарни аниқ ва хавфсиз тарзда олиш имконини берди.   

Марказ мутахассисларининг сўзларига кўра, “B Remebot” роботи ёрдамида эндиликда мия ўсимталарини аниқлаш ва олиб ташлаш, Эпилепсия ва Паркинсон касаллигини даволаш, мия қон томир касалликлари, шикастланишлар ва мураккаб ташхисларни аниқлаш мумкин бўлади. Бу,  нейрохирургия соҳасида катта қадам бўлиб, беморлар учун янги имкониятдир.   

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда биринчи марта робот ёрдамида бош мия биопсияси бажарилди