Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (CAP) барқарор қиймат занжирини рағбатлантиришга қаратилган “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда.

Ҳозир 87 давлат 53 хил танлаб олинган маҳсулотни қўллаб-қувватлаш бўйича мазкур лойиҳага қўшилди. Жумладан, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, кичик фермерларни қўллаб-қувватлаш ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётини тарғиб қилишдаги аҳамияти инобатга олинган ҳолда, гилос устувор маҳсулот сифатида танланди.

Махсус тузилган Миллий ишчи гуруҳни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган Техник ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуасини ривожлантириш ҳамда Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси агентликлари, шунингдек академик Маҳмуд Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда хусусий агробизнес компаниялари ва Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш дастури вакиллари ҳам қатнашди. Мутахассислар асосий эътиборни гилос учун барқарор қиймат занжирини яратишга қаратишди. Зеро, бу чора кичик фермерларга фойда келтиради, маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олади.

Учрашув давомида глобал OCOP ташаббуси мамлакатларга озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик муаммосини ҳал қилиш, маҳаллий иқтисодиётни кучайтириш ва маҳсулотни барқарор етказиб бериш занжири яратишда ёрдам беришга қаратилгани таъкидланди.

Мазкур лойиҳа 2022-2031 йилларга мўлжалланган ФАО стратегик дастурига мос келади, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлайди. Ҳозир Европа ва Марказий Осиёнинг 11 давлатида муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан Албанияда каштан, Озарбайжонда анор, Қозоғистонда олма, Туркияда анжир танлаб олиниб, тарғиб қилинмоқда.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” ташаббуси амалга оширилмоқда