«Минский моторный завод» очиқ акциядорлик жамияти ва «Planeta Servis» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда дизель-генераторлари ва компрессор станцияларини йиғишни ташкил этишга қаратилган янги лойиҳа бўйича келишувга эришди.
Бу борада «Беларус» русумли қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишни йўлга қўйиш бўйича лицензия шартномалари имзоланди, деб хабар беради «Белта» ахборот агентлиги.
Келгусида компаниялар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тракторларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. 2023 йилда Минск мотор заводи мамлакатимизга трактор экспортини 2022 йилга нисбатан 1,6 баробар оширган.
Ўзбекистонда қуриладиган йиғиш цехи нафақат янги иш ўринлари яратади, балки мамлакатимизга технологиялар импорт қилинишига ҳам ҳисса қўшади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА