Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда маълумотлар бошқаруви (data governance)ни таҳлил қилиш ва ривожлантириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Давлат органлари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинарда мамлакатда маълумотлар бошқаруви тизимини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва имкониятлар кенг муҳокама қилинди.

Адлия вазири ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар, БMT Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Қарман табрик сўзлари билан иштирокчиларни қутлади.

Семинарда БMT Тараққиёт дастурининг data governance методологияси асосида маълумотларни бошқариш тамойиллари, қонунчиликдаги бўшлиқлар, давлат органлари ва хусусий секторнинг роли, маълумотлар алмашинуви вa технологик инфратузилмани ривожлантириш масалалари бўйича тақдимот вa муҳокамалар ўтказилди.

Сессиялар давомида иштирокчилар маълумотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, давлат хизматларини янада такомиллаштириш вa очиқликни кучайтиришга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқди.

Семинар якунида Ўзбекистон Республикасида миллий  маълумотлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш, давлат бошқарувида шаффофликни ошириш ва рақамли ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинар Ўзбекистонда барқарор ривожланишга хизмат  қилувчи замонавий маълумотлар экотизимини яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда барқарор ривожланишга хизмат қилувчи замонавий маълумотлар экотизими яратилади