Маълумки, банклар фуқаролардан омонатларни жалб қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан лицензия олиши керак. Банклар фуқароларнинг омонатларини фаолият учун ресурс сифатида ишлатишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нафақат банклар фаолиятини лицензиялайди, балки уларни тартибга солади ва назорат қилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мамлакатимизда омонатларни кафолатлаш ва қайтариш бўйича масъул давлат ташкилоти – Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳисобланади.
Ўзбекистонда банклар ёпилганда омонатчиларга пуллари қандай қайтарилади? Ушбу савол билан Марказий банк Департаменти директори Санжар Носировга юзландик.
<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/dR9rcZL8Ff8" title="Omonat qo‘ygan bank faoliyati tugatilsa, pulingizni qanday olasiz?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>– Бунда фуқаро банкни тугатиш комиссиясига мурожаат қилиши зарур бўлади. Тугатиш комиссияси рўйхат шакллантирганидан кейин агент банк белгиланади. Тугатилаётган банкнинг маблағи омонатчиларнинг пулини тўлаш учун етарли бўлса, банкнинг ҳисобидан Агент банкка тўлаб берилади. Агар маблағ етарли бўлмаса, тугатиш комиссиясига етмайдиган маблағ тўғрисида Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига мурожаат қилади.
Мазкур фонд 2 ой, 10-20 кун ичида пулларни Агент банкка тўлаб беради. Агент банк бевосита омонатчиларнинг ҳисоб варақаларига омонатларини қайтаради. Фуқаролар омонатларини хоҳласа нақд пул кўринишида олиши мумкин.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА