Жаҳонда қайси мамлакатда аҳоли жон бошига ишлаб чиқариладиган электр энергия миқдори кўп бўлса, ўша мамлакат аҳолиси фаровон яшайди.

Академик С.П.Капица.

Азиз ўқувчим! Рус олими академик Сергей Петрович шиорида инсоният фаровонлиги учун электр энергия асосий муаммолардан бири сифатида қаралмоқда.

2020 йил куз ойларидаги совуқ иқлим Ўзбекистон аҳолисига анча қийинчиликлар туғдирганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали барчамиз огоҳ бўлдик. Агар биз Ўзбекистон аҳолиси жон бошига ишлаб чиқариладиган электр энергиясини оширишни мақсад қилиб қўяр эканмиз Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда мамлакат атом энергетикасини умумий энергетика балансига киритиш, ундан камида 60 йил давомида хавфсиз фойдаланишни таъминлаган ҳолда республика ҳудудида атом электр станцияси барпо этишни назарда тутувчи Ядро-энергетика дастурини амалга оширишни жадаллаштириш зарур деб ўйлаймиз. 

Бинобарин, шу сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ядро-энергетика дастурини атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар билан ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш мақсадга мувофиқ эканлигини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон миллий университетида ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти маъмурияти билан биргаликда президентимиз қарорини амалга ошириш учун чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “...Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунёдаги деярли барча кашфиёт ва технологияларни яратишда физика фани фундаментал асос бўлганини кўрамиз. Физика қонуниятларини чуқур эгалламасдан туриб, машинасозлик, электротехника, IT, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар каби бугун замон талаб қилаётган соҳаларда натижага эришиб бўлмайди”, деб мурожаат қилди.

Ўтган асрнинг 30-йилларида уранни нейтронлар таъсирида иккига бўлиниши ва бу жараён энергияни ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлгани учун илмий-тадқиқот марказларида ишлайдиган физик олимлар ва муҳандислар ушбу энергияни жиловлаш учун тадқиқот ишлари олиб бордилар. Уран ядроси бўлинишидаги нейтронларнинг энергиясини пасайтириш учун графит қулай материал эканлиги аниқланди. Ниҳоят 1942 йилда Америкада ядро реактори италиялик олим Энрико Ферми раҳбарлигида ишга туширилди.

Ядро реакторида кечадиган занжирли реакцияда ҳосил бўлган нейтронлар оқимини меъёридан ортиқ юзага келмаслигини махсус нейтрон ютадиган материаллар ҳисобига назорат қилинади. Тадқиқотчи физикларни реактор қарида уран-238 изотопининг нейтронни ушлаб қолиши ҳисобига юзага келадиган плутоний-239 изотопининг физик хусусиятлари қизиқтириб қолди. Ушбу изотопнинг физик хусусияти худди уран-235 изотопга ўхшаш нейтронлар таъсирида занжирли реакцияни юзага келтирар экан. Шу сабаб, ядро реактор маҳсули бўлган плутонийни химиявий йўл билан ажратиб олиш ва ундан атом бомбаси яратиш учун Америка ҳарбий ходимлари катта маблағ сарфладилар. Биз тарихдан Нагасаки ва Хиросима шаҳарларига АҚШ ҳарбий кучлари томонидан ташланган плутоний бомбаси тўғрисида эшитганмиз.

Бутун жаҳон олимлари ушбу қирғинбарот қуролни яратгандан кўра занжирли реакцияда ажралиб чиқадиган энергиядан тинчлик мақсадида фойдаланиш, инсоният фаровонлигига кўпроқ фойда келтириши тўғрисида илмий анжуманга тўпланишни зарур деб топдилар. Ниҳоят, 1955 йил августида Женева шаҳрида бўлиб ўтган атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ўтказилган биринчи Халқаро илмий-техник конференцияда ядро энергетикаси энергия ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши сифатида тан олинди ва бу билан ядро энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишдаги Халқаро ҳамкорлик бошланди.

Ядро реакторларининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари турлича ва жуда мураккаб бўлиб, ундан керакли мақсадларда фойдаланиш учун унинг ҳар бир қисми ниҳоятда катта аниқлик билан тайёрлаш талаб этилади. Масалан, бошқарилувчи ядро реакциясини амалга ошириш ва унинг хавфсиз давомий ишлашини таъминлаш учун ишловчи асбоблардаги четланишлар 10-8 дан ошмаслиги керак. Бу эса АЭС ва ядро реакторлари устида меҳнат қилаётган олимлар, конструкторлар ва муҳандислардан нечоғли чуқур билим ва малака талаб этилишини кўрсатади. Атом ядросининг энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш юзасидан собиқ СССР давлатининг физик олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳам таҳсинга лойиқ.

Бугунги кунда ядро энергетикаси инсониятни дунёда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 20-25 фоизи билан таъминлайди. Фан ва технологиянинг бугунги кундаги янгиликлари ва имкониятларига асосланган ҳолда олимлар яқин ўн йилларда атом энергияси қулай ва экологик жиҳатдан нисбатан тоза бўлган асосий энергия манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини тасдиқлашмоқда. Тинчлик мақсадларидаги атом энергия блокларининг қурилиши янги технологияларни яратиш, мамлакатнинг янги ва тезкор ривожланиш босқичига ўтишидаги имкониятларнинг ошишига олиб келади. Буни Америка ва Европанинг ривожланган давлатлари мисолида кўришимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан, ядро энергетикасидан фойдаланиш мақсадларига тор доирада қарамаслик лозим.

Ҳозирги кунда инсониятнинг энергияга, унинг қай турда бўлишига қарамасдан, эҳтиёжи жуда тез суратларда ошиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо жамият учун бугунги кунда ҳам уч омил муҳимдир: олинаётган энергиянинг таннархи ва энергия манбаининг атроф-муҳит экологияси учун зарарсизлиги, энергия манбаининг хавфсизлиги ва қанчалик самарали эканлиги, энергия таъминотининг узлуксизлиги ва давомийлиги. Атом энергетикаси бу уч омилга ҳам қониқарли тарзда жавоб бера олади. Масалан, АЭС ишлаб турганда атмосферага чиқарилувчи углерод миқдори бошқа энергия манбаларига (кўмир ёки газда ишловчи) нисбатан олганда жуда кам. Атроф-муҳитга тарқалаётган радиоактив изотоплар миқдори, радиоактив чиқиндилар халқаро меъёрларга тўлиқ мос келиши керак. 

Хомашё вазнининг кичиклиги атом электр станцияси ишлаб чиқарувчи энергиянинг таннархини бир неча ўн йиллар давомида, мутаносиб тарзда, деярли бир хил ушлаб туриш имконини беради. Катта қувватли АЭСларнинг ишлаш муддатини, уларнинг ресурсларини алмаштириб туриш билан 60 йилдан 100 йилгача етказиш мумкин. Кўпгина давлатлар энергетика вазирликларининг муаммоларнинг бу тарздаги ечимлари тўғрисидаги қарорлари юқоридаги фикрлар билан мос тушади. Масалан, Франция ҳукумати муқобил энергия манбаларини ривожлантириш билан бир қаторда мамлакат энергия таъминотининг камида 75 фоизини АЭСлар зиммасига қолдирмоқда. Шу сабабли бу мамлакатда электр энергиясининг таннархи Европадаги бошқа давлатларга нисбатан энг паст кўрсаткичга эга. Бирлашган Араб Амирликлари атом энергияси бош директори Муҳаммад ал-Ҳаммади фикрича, мамлакат электр энергияси таъминотининг 25фоизини АЭСлар ташкил этиши керак. 

Бу эса атмосферага 3 миллион тонна углерод диоксиди чиқиб кетишининг олдини олади. Беларусда қурилуви АЭС мамлакатни электр энергияси истеъмолининг учдан бир қисми билан таъминлайди. Республика энергетика вазири В.Каранкевичнинг айтишича, атом энергияси маориф сифатини ошириш, илмий-техник потенциални ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарининг пайдо бўлиши, транспортда ва аҳоли яшаш уйларини иситиш тармоқларида электр энергиясидан фойдаланишнинг янги соҳаларини очишга ҳамда ривожлантиришга имконият яратади.

Дунёда саноатнинг ривожланиши туфайли яқин йилларда электр энергиясига бўлган талаб ниҳоятда ортиб кетиши башорат қилинмоқда. Дунёда етарли энергия балансини таъминлаш, иқлим ўзгаришларини юмшатиш каби мураккаб масалаларнинг ечимларидан бири ишга туширилаётган ядро қувватларини оширишдан иборатдир.

2019 йилнинг ўрталарига келиб дунёда фаолиятда бўлган ядро энергоблокларининг сони 453 тага етди. Дунё бўйича АЭСларда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг ярми АҚШ ва Франция давлатларига тўғри келади. Бугунги кунда ишлаб турган ядро реакторларининг ўртача ёши 28 йил бўлиб, Швецарияда 52 йилдан буён ишлаб турган реактор ҳам бор. Бугунги кунда Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Венгрия, Словакия, Миср мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуриш ишларини олиб бормоқда.

АЭСларнинг экологик жиҳатдан ягона камчилиги турбина конденсаторларини совитиш учун сувни кўп истеъмол қилишидир. Бироқ, замонавий атом электр станцияларида асосан сунъий ҳосил қилинган сув омборлари ёки сув минораларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, АЭСнинг бир қисм иссиқлигидан аҳоли яшовчи хонадонларни, корхоналарни иситишда фойдаланиш мумкин. Бу эса иссиқликнинг бесамар йўқотилишини камайтиради.

Ҳозирги кунда ҳам АЭСларнинг фойдали иш коэффициентларини ҳамда хавфсизлигини ошириш мақсадида янги авлод ядро реакторларининг халқаро лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда ва тажриба синовдан ўтказилмоқда.

2018 йил 20 июлда ядро физикаси соҳасида юқори малакали ходимларни тайёрлаш мақсадида Тошкентда Москва муҳандислик физика институтининг филиали очилди. Ўзбекистон АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Тузкон» кўли атрофи танланди.

Ўзбекистонда АЭС қурилиши иқтисодий самара беради. Ҳисоб-китобларга кўра АЭСнинг қурилиб ишга туширилиши бир йилда 3,7 миллиард кубометр газни тежаш имконини беради. Бу жуда катта кўрсаткич. Чунки табиий газнинг иқтисод қилиниши ички истеъмолни қоплашдан ташқари газ экспорти салоҳиятини ҳам оширади. АЭС мамлакат электр энергиясига бўлган талабининг 15 фоизини тўлдиради. Бундан ташқари, АЭС қурилиши учун киритилган 1 доллар бюджетга 1,4 доллар, ялпи ички даромадга 4,3 доллар фойда келтиради.

Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган талаби, бугунги кунда 69 млрд кВт/соат. Унинг деярли 85 фоизи табиий газ ва кўмир билан ишловчи ИЭСлардан, 15 фоизи ГЭСлардан олинади. Электр энергияси ишлаб чиқариш учун 16,5 млрд/куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут, 2,3 миллион тонна кўмир ишлатилади. Аҳоли сонининг ошиб бориш билан биргаликда электр энергиясига бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Шу сабабли ҳам Ўзбекистонда АЭСнинг қурилиши энергетика балансидаги углеводород ҳиссасини камайтиришнинг ягона йўлидир. Қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш ривожланиб ва жадаллик билан ўсиб бораётган ишлаб чиқаришни етарлича таъминлай олмайди.

Ўзбекистон уран захираси бўйича дунёда етакчи – 9 ўринда туради. Бу эса АЭС ишга туширилгандан уни ядро ёнилғиси билан қийнчиликсиз таъминлаб туриш имконини беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонуний базани яратиш устида ишлар жадал кетмоқда. Тузкон кўли атрофидаги майдонда зарур тадқиқот ишлари бошлаб юборилди. Муҳандислик ишлари ва тадқиқотларда ўзбекистонлик ва россиялик мутахассислардан ташқари халқаро экспертлар ҳам иштирок этишмоқда. Асосий вазифа – АЭС бунёд этилувчи майдоннинг хавфсизликни таъминлаш бўйича МАГАТЭнинг барча талаб нормаларига тўлиқ жавоб беришидир.

Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институти ўзининг 60 йилдан зиёд фаолияти давомида ядро физикаси ва ядровий технологиялар соҳасида дунё илмий ҳамжамияти томонидан тан олинган йирик тадқиқот марказига айланган. Ўзбекистон атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида илмий базага эга. Хусусан, республикамизда тадқиқотлар ядро реакторидан фойдаланган ҳолда илмий изланишлар 1959 йилдан бери олиб борилмоқда. Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ҳамда Халқаро атом энергияси агентлиги тавсияларини ҳисобга олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш миллий ядровий инфратузилманинг ғоят муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Атом энергетикаси вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур айнан шу масалаларни босқичма-босқич амалга оширишга мўлжалланган.

Раҳматулла БЕКМИРЗАЕВ,

Физика-математика фанлари доктори, профессор,

Боймурот СУЛТОНОВ,

Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда атом электр станциясининг ишга туширилиши долзарб муаммолардан биридир