Ўзбекистонда Apple, Google ва Мета 9 ойда 153 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади (+видео)
2026 йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 109 та хорижий компания бюджетга жами 232,8 млрд сўм солиқ тўлади.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўп. Электрон хизматлар кўрсатувчи топ-10 хорижий компания:
➖ Apple — 54,2 млрд сўм;
➖ Google — 52,6 млрд сўм;
➖ Меta — 46,7 млрд сўм;
➖ Valve Corp. — — 22,8 млрд сўм;
➖ Anthropic — 14 млрд сўм;
➖ OpenAI — 10 млрд сўм;
➖ Midasbuy — 4,8 млрд сўм;
➖ Booking.cоm — 4,2 млрд сўм;
➖ TikTok — 2,4 млрд сўм;
➖ Anysphere — 2,2 млрд сўм.
Шу билан бирга, мазкур даврда кўрсатилган электрон хизматларнинг умумий қиймати 85,2 фоизга ошиб, 1,04 трлн сўмдан 1,94 трлн сўмга етгани қайд этилди. Мамлакатда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий рақамли хизматлар сони ҳам муттасил ўсиб бормоқда. Уларнинг сони 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 63 тани, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра эса 78 тани ташкил этган бўлса, 2026 йил октябрь ойига келиб бу кўрсаткич 109 та компанияга етган. Натижада, бозордаги хорижий компаниялар сони 2025 йил бошига нисбатан 46 тага кўпайган.
М.Турдалиева,
И.Исматов. ЎзА