Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси томонидан жорий йил 4-8 февраль кунлари “Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили” шиори остида илмий, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилган эди. Мазкур ҳафталик Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги “Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги-2025” мукофотига лойиқ деб топилди.

Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида мазкур совринни топшириш маросими ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, 2010 йил 23 сентябрда Иордания Қироли Абдуллоҳ II ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 65-сессиясида таъсис этилган ушбу мукофот ҳар йили февраль ойи бошида бутун дунё бўйлаб кенг миқёсда ўтказиладиган махсус ҳафталик ғолибига берилади.

Бу гал юртимизда анжуман доирасида 1300 дан зиёд тадбир ташкил этилди. Жумладан, “Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили” номли халқаро илмий-амалий семинар, “Диний таълимотда бағрикенглик” мавзусида талабалар илмий анжумани, “Соғлом эътиқод ва ҳамжиҳатлик – инсоний биродарлик асоси” мавзусида ижтимоий видеороликлар танлови, Академия талабалари театр жамоасининг “Сен етим эмассан” мавзусидаги саҳна кўриниши, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – бағри кенг диёр” шиори остида республикамиздаги миллий-маданий марказлар вакиллари иштирокида маданий чиқишлар, турли дин вакиллари иштирокидаги дўстлик тадбири ҳамда шахмат, шашка, стол тенниси ва мини-футбол бўйича “Спорт – маданиятлар кўприги” номли конфессиялараро биродарлик мусобақаси ташкил қилинди.

[gallery-23750]

Мукофотни топшириш маросимида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Элчи ғолибларни қутларкан, ушбу ютуқ Ўзбекистоннинг динлараро мулоқот ва бағрикенглик соҳасидаги давлат сиёсати халқаро даражада эътироф этилаётганини қайд этди.

Умуминсоний биродарлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва диний эътиқод хилма-хиллигини англаш дунё халқлари ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил экани тадбирда яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, юртимизда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик тамойили муҳим ўрин тутиши, бу борада яхлит, чуқур ўйланган сиёсатни амалга оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаётганига урғу берилди.

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод Академия ректори Музаффар Комиловга Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги “Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги-2025” мукофотини тантанали тарзда топширди.

Камола Юсупова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги мукофот топширилди