ТАЙИНЛОВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.

2021 йил 25 майдаги давлатимиз раҳбарининг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Муродович Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таълим ва тарбия жараёнини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, ўқув самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ғафуров Уйғун Тўлқинович бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди