Ўзбекистон халқ бахшиси, Шеробод достончилиги мактаби вакили Абдуназар Поёнов 73 ёшда вафот этди.

Маълумот учун, Абдуназар Поёнов 1949 йил Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон халқ бахшиси унвони билан тақдирланган. Достончилик анъаналарини Мардонақул бахши, Умр бахшилардан ўзлаштирган. 

Абдуназар бахши  репертуаридан “Алпомиш“, “Малика айёр“, “Шерали“ ва бошқа достонлар, дўмбира куйлари ҳамда Ватанга муҳаббат, садоқат, халқ ҳаёти мавзуларида ўзи ижод қилган термалар ўрин олган. Халқаро  ва республика бахши-шоирлар танловлари ғолиби бўлган. 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифида Абдуназар Поёнов ва бошқа бахшилар билан мулоқот қилганди. 

ЎзА  
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафот этди