Венгрия пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Венгрия ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.

Шериклик кўламини кенгайтириш, муҳим соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш истиқболи муҳокама қилинган учрашувда мамлакатимиз номидан инвестиция, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, мезбон томондан эса ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто қатнашди. Олий даражада эришилган келишувларни бажариш, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш жараёни таҳлил қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция муносабатини мустаҳкамлаш, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги илм-фан ва таълим соҳасида кооперацияни ривожлантириш масалалари ҳам диққат-марказида бўлди. Икки мамлакат компаниялари ўртасида бизнес алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш сўнгида истиқболли йўналишларни белгилаб берувчи Ўзбекистон – Венгрия Ҳукуматлараро комиссия якуний протоколи имзоланди.

Расмий дастур доирасида томонлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан “Stipendium Hungaricum” таълим дастури доирасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда “Basalt Group” компанияси ва “MOL” энергетика корпорацияси ўртасида ишлаб чиқаришга инновацион ечим жорий этишга йўналтирилган саноат кооперациясини ривожлантириш тўғрисида икки меморандум имзоланди.

Ўзбекистон – Венгрия бизнес форумида етакчи компаниялар вакиллари бизнес шериклигини кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш бўйича аниқ режалар тузиб олишди.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Венгрия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилди