Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган.
2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишлари очилади.
Режалаштирилаётган йўналишлар қуйидагилар:
— Самарқанд – Бишкек;
— Бухоро – Бишкек;
— Бухоро – Остона;
— Самарқанд – Туркистон;
— Бухоро – Туркистон;
— Шаҳрисабз – Туркистон;
— Самарқанд – Душанбе;
— Бухоро – Душанбе;
— Тошкент – Уфа;
— Тошкент – Краснодар.
Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган.
2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.
Ш.Маматуропова, ЎзА