Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Ташриф давомида қўмита раиси Абдуваққос Рафиқов ва Атроф-муҳит, технология ва ядро назорати федерал хизмати (Ростехнадзор) раҳбари Александр Трембицкий ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда томонлар саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги назорат органларининг вазифа ва ваколатлари юзасидан тажриба алмашиб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди.

Қўмита ахборот хизматига кўра, амалий ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси бир қатор ташкилотлар фаолиятини ўрганади. Шунингдек, “Калинин АЭС”га ташкил этиладиган техник турда иштирок этади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги мазкур ҳамкорлик атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ядро ва радиациявий хавфсизликни тартибга солишга қаратилган битим доирасида амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ядро хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда