Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро ассамблеяси кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар икки давлат етакчиларининг очиқ, ўзаро ишончга асосланган мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси туфайли дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасида ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.   

Мулоқот чоғида парламентлараро алоқаларни амалий мазмун билан янада бойитиш масалалари томонлар эътибор марказида бўлди.   

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ўртасидаги парламентлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва ҳамкорликка оид  янги “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.   

Дўст мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳолда конструктив тарзда ривожланишига умид билдирилди.   

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: парламентлараро алоқалар амалий мазмун билан бойитилади