Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “КазМунайГаз” АЖ ўртасида нефть-газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ҳужжат икки давлат компаниялари ўртасида узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади. Унда экспертлар мулоқотини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва стратегик ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Битим доирасида лойиҳалар географиясини кенгайтириш, ресурс базасидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш ҳамда транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини ошириш режалаштирилган.

Экспертлар компетенциясини бирлаштириш орқали амалий ечимлар ва ташаббуслар ишлаб чиқилади. Бу эса ҳар икки томоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур қадам Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, Марказий Осиёда энергетика соҳасидаги шерикликни кенгайтиришга туртки беради.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради