Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилди.

Мажлисда ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари чуқур тарихий илдизларга эга экани таъкидланди. Маданий-маънавий қадриятлар, анъаналар ҳамда тарихнинг кўп асрлик муштараклигига асосланган. Ҳозирги вақтда бу икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва юксак ҳурматга асосланган ўзаро манфаатли ҳамда самарали ҳамкорлик ривожланмоқда.  

Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимларни юқори баҳолаб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат армияларининг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.  

Ушбу Битимлар Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.  

Битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ратификация қилинмоқда