Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Батбаатар Дааданхуу ва ушбу давлатнинг "Hunnu Air" авиакомпанияси бош директори Монхжаргал Пуревжал билан учрашди.
Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, ушбу соҳада фаолият юритаётган хусусий тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан Мўғулистон билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, туризм соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш борасида белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларни бажариш чораларига алоҳида тўхтаб ўтилди.
Мўғулистон томони, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати ушбу соҳада олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳо бериб, туризм инфратузилмасини ривожланиши тажрибаси, ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда сайёҳлар оқимини кескин ошириш мақсадида тўғридан тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш масаласига алоҳида урғу бердилар.
ЎзА