Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Мўғулистон Президентининг рафиқаси Лувсандорж Болорцэцэг учрашув ўтказдилар.

Суҳбатда Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга илк ташрифи ва унинг доирасидаги олий даражадаги музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб бериши мамнуният билан қайд этилди. Таълим соҳасидаги ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнг Биринчи хонимлар Улан-Батор шаҳрида жойлашган Чойжин-лама ибодатхона-музейига ташриф буюрдилар.

XX аср бошларида барпо этилган ушбу мажмуа тибет-мўғул буддавий санъатининг беназир ёдгорлиги ҳисобланади. 

Ташриф чоғида Биринчи хонимларга мажмуа меъморчилиги, унда сақланаётган қадимий ҳайкаллар, табобат анъаналарига оид экспонатлар ва тибет-буддавий қонунлар тўплами ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Шунингдек, Зироат Мирзиёева музейнинг маданий-маърифий фаолияти, туризмни жалб этишдаги роли ва ёш авлодни маънавий тарбиялашдаги аҳамияти билан танишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Мўғулистон Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди