Куни кеча «Ўзкимёсаноат» акциядордик жамиятида «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Hyundai Corporation» таркибидаги Hyundai», «Bomi», «SeAH» » компаниялари ўртасида тўрт томонлама шартнома имзоланди. Унга кўра, «Корея – Ўзбекистон» илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация маркази» лойиҳасини татбиқ этишда ушбу компаниялар иштирок этади.

Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа Президентимизнинг 2021 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Ушбу марказ фаолияти республикамиз кимё саноатига замонавий хорижий тажрибаларни жалб қилган ҳолда, соҳа мутахассисларининг касбий кўникма ва билимини ошириш, илм-фан, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ўртасида чуқур интеграциялашувини таъминлаш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жалб қилишга қаратилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея Республикаси кимё саноатини ривожлантириш йўлида келишувга эришди