Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Корея Республикаси Миллий ассамблеяси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот қўмитаси раиси ўринбосари Ли Сун Чжин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат чоғида соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, инновацион технологияларни тиббиёт амалиётига жорий этиш, шунингдек, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Учрашув якунлари бўйича фаол мулоқотни давом эттириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган қўшма дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича келишувга эришилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея: аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган қўшма дастурлар амалга оширилади