Олий Мажлис Сенатига Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси Кристофер Дугган ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева элчи Кристофер Дугган билан учрашувда дипломатни вазифасига киришиши билан қутлаб, унинг Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Таъкидланганидек, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Марказий Осиё ва дунёнинг нуфузли давлатлари билан очиқ, прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатнинг жаҳон майдонидаги яқин ҳамкорлари сони ортиб бормоқда ва нуфузи юксалмоқда.

Ўзбекистон - Канада ҳамкорлиги йўлга қўйилганидан буён ўзаро муносабатларда бир қатор ижобий натижалар қўлга киритилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривож топди. Бугунги кунда икки давлат ўртасида 40 дан зиёд қўшма лойиҳалар  мавжуд. Уларнинг 10 таси Канада улушига тўғри келади.

Лекин ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият ва имкониятлар ҳам бор. Таъкидланганидек, улар ишга солинса, икки давлат ўртасида кўпқиррали муносабатлар янада ривожланади. Инвестиция, фан-таълим, туризм каби йўналишлар шулар жумласидандир.

– Аҳолиси қарийб 38 миллионга етаётган Ўзбекистонда ҳар йили 600 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Канадада ҳам ишчи кучидан самарали фойдаланиш муҳим саналади. Шу боис, ёшларни меҳнатга жалб қилишда ҳам ўзаро тажриба алмашиш жорий этилса, ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилади, – деди Сенат Раиси.

Суҳбат давомида икки давлатнинг биродарлашган шаҳарлари ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, инвестиция киритиш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликда юқори натижаларга эришиш имкониятларига урғу берилди. Бугун дунё аҳлини ўйлантираётган яшил оламни асрашда бирлашиш лозимлиги таъкидланди.

Томонлар парламентлараро алоқаларни ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳлари фаоллигини оширган ҳолда изчил давом эттириш муҳимлигига эътибор қаратди. Бунда аниқ мақсадли режалар ишлаб чиқиб, қонунчилик, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида биргаликда иш олиб боришдан томонлар манфаатдор экани қайд этилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Канада: икки давлат ўртасида кўпқиррали муносабатлар янада ривожланади