Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегацияси Сеул шаҳрида Корея авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди. Музокаралар натижасига кўра Англашув меморандуми имзоланди ва келишувларга эришилди.
Унга кўра икки мамлакат ўртасида тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди.
Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги амалдаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага ошириш ҳуқуқи берилди, дейилди Транспорт вазирлиги маълумотида.
Шунингдек, ҳар икки томон авиакомпаниялари учун Жанубий Кореянинг “Жежу” ҳамда Ўзбекистоннинг “Самарқанд” халқаро аэропортларида эълон қилинган махсус “Очиқ осмон” режимидан икки томонлама фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА