Ўзбекистон ва Исроил ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида шу кунларда ушбу давлатда бўлиб турган мамлакатимиз ҳукумати делегацияси аъзолари Исроил давлатининг миграция бўйича ваколатли органлари билан учрашувлар ўтказмоқда.
Йиғилишлар Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболини муҳокама қилишга қаратилди.
Ташриф доирасида Исроил давлатининг меҳнат бозоридаги махсус секторларда фуқароларимизни вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Исроил Ички ишлар вазирлигининг Аҳоли ва иммиграция бошқармаси ўртасида юқорида келтирилган битимни “Уйда парваришлаш соҳасида” амалга ошириш Баённомаси ҳам имзоланди.
Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон фуқароларини Исроилга ташкилий равишда қонуний ишга жалб қилишни таъминлашга хизмат қилади.
ЎзА