Ўзбекистон нуфузли халқаро тузилма – Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирги пайтдаги ўзаро муносабатлар эса мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Бу Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа учрашувида эътироф этилди. 

Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни барча йўналишларда янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар таълим, фан, инновациялар, маданият ва иқлим ўзгариши масалаларида ИҲТнинг доимий қўмиталари ҳамда ёрдамчи тузилмалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашди.

Ҳусайн Иброҳим Тоҳа “Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолади. Бу, ўз навбатида, Ислом олами, унинг маънавияти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий меросини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда пойтахтимизда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва ИҲТнинг Истанбулдаги Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази  ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳамда бошқа йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

         Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва ИҲТнинг ўзаро муносабатлари янги босқичга кўтарилди