Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси ўринбосари Лосанг Гялцен билан учрашди.

Учрашув Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик чуқур ва ўзаро манфаатли шерикликнинг асоси сифатида муҳимлиги таъкидланди. Сўнгги йилларда бу борада фаоллик кузатилаётгани, ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан янада бойитиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Қўшма ташаббуслар, шу жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан қўшма парламент назоратини фаоллаштириш, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалий семинарлар ўтказиш таклиф қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой: парламентлар ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия тузилади