15 сентябрь куни Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик шерикликнинг 10 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутладилар.

Президентимиз Си Цзиньпинни унинг ташриф арафасида чоп этилган, халқларимиз кўп арслик ришталар билан боғланганини тасдиқловчи ва дастурий аҳамиятга эга «Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг ёрқин келажагини биргаликда барпо этиш» сарлавҳали муаллифлик мақоласи учун дилдан миннатдорлик билдирди. Хитой халқи Си Цзиньпин раҳбарлигида эришаётган улкан ютуқларни қайд этиб, Хитой Коммунистик партиясининг бўлажак йигирманчи ялпи мажлиси муваффақиятли ўтишини тилади.

Хитой раҳбари, ўз навбатида, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан натижалар бераётганини таъкидлади.

Етакчилар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, ўтган йилда товар айирбошлаш рекорд кўрсаткич – 8 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса 30 фоиздан ортиқ ўсди.

Охирги беш йилда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди. Кенг кўламли иқтисодий ҳамкорлик бўйича беш йиллик дастур, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва ижтимоий соҳада қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, бунда электрон тижоратни ривожлантириш, саноат кооперацияси бўйича, энг аввало, автомобилсозлик, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма каби соҳаларда илғор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш, ҳудудларни ривожлантириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Шу мақсадда жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш таклиф этилди.

Минтақамиз тараққиёти ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлиги учун стратегик аҳамиятга эга “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли қурилишини бошлаш тўғрисида тарихий келишувга эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Гуманитар ҳамкорлик, шу жумладан, соғлиқни сақлаш, вакциналар ишлаб чиқариш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма дастурларни кенгайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Келгуси йилда ўзаро дўстлик ва англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йилини ўтказишга келишиб олинди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Афғонистонда тинчлик жараёнига ва иқтисодий тикланишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни, халқаро ва минтақавий тузилмалар, жумладан, “Марказий Осиё – Хитой” механизми доирасида тизимли ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Хитой етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги фаолиятини, бунинг натижасида ташкилотни кенгайтириш ва халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинганини юксак баҳолади.

Тадбир якунида умумий қиймати 15 миллиард долларлик устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликка доир келишувлар имзоланди.

Музокаралар якунида Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Хитойга боришга таклиф этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб олинди