Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбари Жаҳонгир Саримсоқов ва Хитой Истеъмолчилар Ассоциацияси (ХИА) ижрочи директори Чен Жиан ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Музокараларда ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, туризм, озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббиёт ва электрон тижорат соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, истеъмолчиларнинг трансчегаравий мурожаатларини кўриб чиқишда ҳамкорлик қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.  

Хитой Истеъмолчилар Ассоциацияси 1984 йил декабрида ташкил этилган бўлиб, мамлакат бўйлаб 3279 та маҳаллий ва бошланғич истеъмолчилар ташкилотларини ўз ичига олган. Мазкур ташкилот миллий ташкилот бўлиб, товарлар ва хизматлар устидан назоратни амалга ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмол ва ривожланиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, шунингдек, бозор иқтисодиёти учун соғлом муҳит яратиш каби вазифаларни бажаради.  

Икки ташкилот ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқалари мамлакатларимиз аҳолиси (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой истеъмолчилар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди