Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов жорий йилнинг 26-28 апрель кунлари Деҳли шаҳрига ташриф буюриб, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва “Observer Research Foundation” тадқиқот маркази томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Raisina Dialogue 2022” 7-халқаро конференциясида иштирок этди.

Ўз навбатида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ташриф давомида Ҳиндистоннинг энг етакчи тадқиқот марказлари ҳисобланган “Вивекананда халқаро фонди” ва Ҳиндистон халқаро ишлар кенгаши раҳбарияти билан учрашди ва мазкур “ақл марказлари” таҳлилчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган “давра суҳбатларида” иштирок этди.

Тадбирлар давомида ҳинд экспертларига 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўзаро минтақавий боғлиқлик лойиҳалари, минтақадаги хавфсизлик масалалари, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

“Давра суҳбатлари” доирасида Ўзбекистоннинг жорий йилдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги доирасида амалга оширилаётган муҳим ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур ташкилот салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. 

Мулоқотлар чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ҳинд таҳлилчиларининг фикрлари ўрганилди. Тегишли йўналишлардаги алоқаларни мустаҳкамлашда “ақл марказларининг” фаоллигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувларда икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларнинг энг долзарб ва устувор йўналишларини биргаликда тадқиқ этишга йўналтирилган Ўзбекистон ва Ҳиндистон таҳлил марказлари иштирокида қўшма тадбирлар ташкил қилиш ҳамда ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма нашрларни йўлга қўйишга келишилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи “ақл марказлари” ўртасидаги амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди