Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Германия Федератив Республикасининг Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институтига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борди.

Музокаралар натижасида криминологик тадқиқотлар натижалари бўйича чоп этилган илмий нашрларни ўзаро алмашиш, ҳамкорликда «Криминология» халқаро илмий-амалий журналини таъсис этиш, шунингдек, биргаликда халқаро форум ўтказиш ва  қўшма халқаро илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, “Staff Mobility” – илмий ходимларнинг алмашинуви дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг ходимларини 14 кундан 4 ойгача муддатга Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институтига илмий стажировка ўташга юбориш масаласи ишлаб  чиқилиши белгиланди.

Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти Германия Федерал таълим ва тадқиқот вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Герман академик алмашинувлар хизмати, Немис илмий-тадқиқот жамияти, Германиядаги криминология институтлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйишда Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институти томонидан услубий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. 

Делегация аъзолари Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институтининг фаолияти ва ишлаш механизмлари билан яқиндан танишди.

Мазкур институт 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, криминологик тадқиқотлар соҳасидаги мустақил илмий-тадқиқот муассаса ҳисобланади.

Институт фаолияти Қуйи Саксония Фан ва маданият вазирлиги  томонидан молиялаштирилиб, йиллик молиялаштириш ҳажми 1,5 миллион еврони ташкил этади. 

Институтнинг ташкилий тузилмаси бошлиқлар кенгаши, ғайриижтимоий хулқ-атвор омилларини тадқиқ қилиш, виктимология тадқиқот, ижтимоий назорат институтларини тадқиқ қилиш шуъбалари, методик таъминлаш бўлими ва маъмуриятдан иборат.

Институтда тадқиқотлар фанлараро ёндашув тамойили асосида йўлга қўйилган. Жумладан, институт илмий ходимлари криминология, социология, психология, ҳуқуқ ва сиёсатшунослик фанлари мутахассислари бўлиб, илмий тадқиқотларни бажаришда ушбу соҳалардаги билимлар комплекс қўлланилади.

Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни ишлаб чиқиш ва келгусида яқин илмий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. 

                                                                                  Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Германия: криминология соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади