13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

Мазкур Битим Эрон Ислом Республикаси Президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий ЎзА мухбири билан суҳбатда икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди