Хабар берилганидек, шу кунларда Эрон ишбилармон доира вакиллари мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Эрон Ислом Республикаси делегацияси раҳбари – Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзода ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Музокара чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка оид долзарб мавзулар кўтарилди, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича реал имкониятлар таҳлил этилди. Жумладан, имтиёзли савдо тартибига доир масалалар муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирларни ўзаро маъқуллашди. Хусусан, 2025 йил биринчи чорагида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилиши, шунингдек қўшма бизнес-форум ўтказиш масаласи бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо масаласини муҳокама қилди