Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Женевадаги бўлими Бош директори Татьяна Валовая билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, барқарор ривожланиш, экология ва Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилгани, мамлакатимиз ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, “БМТ-Аёллар” тузилмасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.
Н.Абдураимова, ЎзА