Муносабат

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги узоқ муддатли, стратегик ва кенг қамровлилиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Сўнгги йилларда мазкур ҳамкорлик республикамизнинг кўп томонлама дипломатияси намунаси ўлароқ, глобал ва минтақавий тараққиётнинг долзарб масалаларига қаратилиб, сезиларли даражада жадаллашди.

Жумладан, Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларидаги иштироки ва улар доирасида илгари сураётган минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистонда БМТ билан шерикликда 160 дан ортиқ дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жорий йилда эса, беш йилга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурининг имзоланиши кутилмоқда. 

2017 йилдан буён давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси сифатида қабул қилинди. Жумладан, “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида” (2018 йил), “Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида” (2021 йил), “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” (2022 йил), “Марказий Осиё экологик муаммолар қаршисида: Барқарор ривожланиш ва фаровонлик учун минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш” (2023 йил), “Ўрмонлардан барқарор фойдаланиш тамойилларига мувофиқ ўрмонлаштириш ва ўрмонларни қайта тиклаш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўн йиллиги” (2025 йил) каби қатор резолюциялар алоҳида аҳамиятга эга. 

Мазкур ҳужжатлар ўз ичига минтақавий ҳамкорлик, экологик барқарорликдан тортиб, туризм ҳамда инсон фаровонлиги ва ривожланиш индексигача бўлган муҳим масалаларни қамраб олган. Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шерикли БМТ Траст жамғармасининг ташкил этилганлиги ҳам муҳим воқелик бўлди.

Фаол ва ташаббускорлиги натижасида Ўзбекистон кейинги йилларда БМТнинг муҳим тузилмалари – Инсон ҳуқуқлари кенгаши, ЭКОСОС, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита, Статистика комиссияси кабиларга аъзо этиб сайланди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 30 октябрь – 13 ноябрь кунлари Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари илк бор Ўзбекистон Президенти сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаган эди, 2020 йилнинг 22 сентябрь куни эса БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Бош Ассамблея тарихида биринчи маротаба ўзбек тилида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз чиқишида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғунлигини эътироф этгани ҳолда, мамлакатимиз глобал таҳдидларга қарамасдан барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Янги ташаббуслар...

Куни кеча давлатимиз раҳбари Нью-Йорк шаҳридаги БМТнинг бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей анжумани – 80-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Жумладан, Президент Ўзбекистондаги Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар жараёнига батафсил тўхталиб ўтди. Демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсати олиб борилаётганлигини эътироф этди.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қатъий интилаётганини билдириб, Президент Ўзбекистон 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришини ўз олдига мақсад қилиб қўйганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда ҳамда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва унинг асосида қабул қилинган миллий мақсадларига юқори суръатларда эришиб бораётганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, экология ва атроф-муҳит ҳимояси, инсон капиталини ривожлантириш каби қатор муҳим соҳалардаги масалаларга қаратилган.

Ўз ўрнида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, миллий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг буткул янги механизми жорий этилди. Унинг доирасида эса, ортга қайтмас ва кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг турмуши фаровонлигини ошириш, камбағалликка барҳам бериш, ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирлари белгиланган. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш, янги иш ўринларини яратиш, рақобатбардош иқтисодиётни қуриш, инновацияларни рағбатлантириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш чоралари ҳам назарда тутилган.

Стратегия доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар салмоқли натижаларни бермоқда. Жумладан, иқтисодий ўсиш суръатлари йиллик ўртача 6 фоиздан юқорини ташкил этиб, ялпи ички маҳсулот кейинги саккиз йилда 2 карра ошиб, 115 миллиард долларга етди ва киши бошига 3 минг доллардан ортиқни ташкил этмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2015 йилдаги 35,9 фоиздан жорий йилда 6,6 фоизгача пасайди. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни ҳам тезлашди: ҳозирда жами генерация қувватларида “яшил” энергия улуши 30 фоизга етди. 2030 йилгача эса яна 35 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобидан “яшил” энергия улушини 54 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ва инсон капитали ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизга, олий таълим қамрови эса 9 фоиздан 42 фоизга ошди, маълумки, олий ўқув юртлари талабаларининг ярмидан кўпини (52,4 фоиз) хотин-қизлар ташкил этмоқда. Олий ўқув муассасалари сони эса сўнгги йилларда 77 тадан 202 тага, жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди. 

Агар 2018 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 9,4 миллиард сўм сарф этилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич қарийб 3,5 баробарга ошиб, 33,4 миллиард сўмни ташкил этди.

Аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан жорий йилда 75,1 ёшга узайди.

Умуман олгангда, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бир-бири билан мақсадлар уйғунлиги, инсон омилининг диққат марказида эканлиги, ижтимоий йўналтирилганлиги, иқтисодий барқарорлик, экологик уйғунлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган 10 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар ҳам БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ.

Хусусан, педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш, Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириб, мунтазам ўтказиб бориш, бугунги таҳдидларга тўла дунёда глобал транспорт тизимининг заифлиги денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олиб, Халқаро транзит йўлакларининг хавфсизлигини таъминлаш ва самарали логистика занжирларини яратиш мақсадида “Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш каби қатор таклифлар илгари сурилди.

Ўзбекистон Президенти тобора жиддий тус олаётган иқлим ўзгариши муаммоларига ҳам алоҳида тўхталди ва иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилишни таклиф қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти БМТ тузилмалари билан минтақада қатор янги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни, жумладан, ЭКОСОС ва ЮНКТАД шафелигида Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий тараққиёти масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказиш, ЮНИДО билан саноатда “яшил” технологиялар минтақавий хабини ташкил этиш, минтақамизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, “яшил” макон барпо этиш ҳамда демографик барқарорликка эришиш бўйича дастурларни қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди.

Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясидаги иштироки муҳим воқеалик бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг ортга қайтмас демократик ислоҳотларга ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсад ва вазифалари ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда содиқлигини намоён этди. 

Президентимиз томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг амалга оширилиши, нафақат Янги Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида барқарор ва инклюзив ривожланиш, минтақавий ҳамда глобал барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Элдор ТУЛЯКОВ,

“Тараққиёт стратегияси” маркази

ижрочи директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш мақсадлари сари дадил қадамлар