Олий Мажлис Сенатига Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Марказ билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, минтақада тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, биргаликда барқарор тараққиётни таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясида илгари сурилган ташаббуслар ва қабул қилинган муҳим ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ тизимидаги тузилмаларнинг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё давлатлари аёл етакчилари мулоқотининг параллел йиғилишини ташкил этиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

Бундай йиғилишлар ушбу платформанинг институционаллашувига хизмат қилиши ва аёлларнинг сиёсий, ижтимоий жараёнлардаги фаол иштирокини кучайтиришга ёрдам бериши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва минтақавий ташаббусларни амалга оширишда ҳамжиҳатликда иш олиб боришга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорлик, минтақавий ташаббусларни амалга оширишда ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади