Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова бошчилигида БМТ Ёшлар офиси департаменти раҳбари С.Балакришнан ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирокида муҳим ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишлар, БМТ билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

“Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастури: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш доирасида БМТ ҳузуридаги ишчи гуруҳ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда БМТнинг “Келажак пакти” доирасида ёшлар билан ишлаш йўналишини Ўзбекистонда юқори савияда амалга ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

2025 йил 15 май Халқаро иқлим куни муносабати билан ташкил этиладиган Глобал Ёшлар фестивали доирасида рақамли “Яшил” ташаббуслар тадбирларини БМТ Ёшлар офиси билан ҳамкорликда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ушбу ҳамкорлик ёшлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги ёшлар учун янги имкониятлар яратади