ЎТЖТСА қошидаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК директори Ансабхон Закиров “Беларусь давлат аккредитация маркази” ДУК раҳбари Евгений Бережних билан учрашди.

Мазкур учрашувда томонлар аккредитация соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги даражаси, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар юзасидан келишувга эришди. Шунингдек, “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК масъул ходимлари мамлакатимизда аккредитация йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро стандартларнинг фаолиятга жорий қилиниш суръатлари ҳамда Марказнинг халқаро баҳолашдан ўтиш тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.Икки томонлама дўстона учрашув ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамловчи ҳужжат имзоланди. 

Мазкур ҳужжатдан кўзланган мақсад, томонлар мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш мезонлари ва ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборот алмашишдан иборат.  

Беларусь Республикаси стандартлаштириш Давлат қўмитаси ва ЎТЖТСА ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига мувофиқ аккредитация масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси мутахассисларини ўқитишни ташкил этиши белгиланган. 

Томонларнинг мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациялашда баҳоловчилар ва экспертларнинг иштироки орқали тажриба алмашиши, томонларнинг мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳаларини шакллантириш бўйича ахборот алмашиши; "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК ва "БДАМ" ДУК мутахассисларининг аккредитация соҳасида эълон қилинаётган ва томонларни қизиқтирган нашрлар бўйича маълумот алмашиши режа қилинган. 

Бундан ташқари, халқаро аккредитация ташкилотлари (ИЛАC, ИАФ) фаолиятида иштирок этишда ўзаро ёрдам каби масалалар назарда тутилган.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари аккредитация марказлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамловчи ҳужжат имзолади