Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2025 йил бўлиб ўтадиган U20 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон U20 терма жамоаси "B"  гуруҳидан жой олиб, Хитой Тайпейи мезбонлик қиладиган саралаш гуруҳида Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоалар билан рақобатлашадиган бўлди. Гуруҳ баҳслари 21-29 сентябрь кунлари ўтказилади. Унда 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган 5 та жамоа 2025 йил 6-23 февраль кунлари Хитойда ўтадиган Осиё кубоги финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади,

Қуйида саралаш гуруҳларидан ўрин олган терма жамоалар билан танишасиз:

«А» гуруҳи: Вьетнам, Сурия, Бангладеш, Бутан, Гуам;

"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Камбоджа, Непал;

"C" гуруҳи: Корея Республикаси, Ливан, БАА, Қувайт, Шимолий Мариана ороллари;

"D" гуруҳи: Австралия, Саудия Арабистони, Фаластин, Афғонистон, Макао;

"E" гуруҳи: Тожикистон, Ўмон, Малайзия, Шри-Ланка, КХДР;

"F" гуруҳи: Индонезия, Яман, Тимор Лесте, Малдив ороллари

"G" гуруҳи: Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон, Лаос;

"H" гуруҳи: Ироқ, Таиланд, Филиппин, Бруней;

"I" гуруҳи: Япония, Қирғиз Республикаси, Мьянма, Туркманистон;

"J" гуруҳи: Иордания, Қатар, Сингапур, Ҳонгконг.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон биринчи турда Камбоджа билан рақобатлашса, Непалга қарши ўтади. 3-тур эса мезбон Хитой Тайпейига қарши ўтса, 4-тур Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U20 Осиё кубогининг саралаш баҳсларидаги рақиби аниқ бўлди