U17 ёш тоифасида футбол бўйича 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига чиқиш учун саралаш баҳсларида Ислом Исмоилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Ёш футболчиларимиз саралаш баҳсларининг  “Е” гуруҳида дастлаб Фаластинни 3:0, иккинчи турда Хитой Тайпейини 1:0 ҳамда сўнгги учинчи турда Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб, юз фоизлик натижа билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди.  

Шунингдек, бир неча кун давом этган саралаш баҳсларида Афғонистон, Австралия, БАА, Эрон, Индонезия, Хитой, Жанубий Корея, КХДР, Таиланд, Тожикистон, Вьетнам, Ўмон, Яман ва Япония терма жамоалари саралаш босқичидан ўтиб, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўл олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубогига йўл олди