Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё кубоги саралашида иккинчи ғалабани қўлга киритди
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичининг иккинчи турида Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳдаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.
«Дўстлик» майдонида Ҳиндистон U-20 терма жамоасига қарши кечган баҳсда вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Улуғбек Маратов (29), Қувончбек Абраев (35), Шораҳим Шораҳмедов (66) ва Нурбек Сарсенбаев (90) муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сурия терма жамоаси Алан (44), Прахителоус (45+1) ва Ас Сарраж (90) томонидан киритилган голлар натижасида Бангладешни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, икки турдан сўнг Ўзбекистон 6 очко билан «B» гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Сурия ва Ҳиндистон 3 очкодан жамғарган ҳолда кейинги ўринларни забт этган бўлса, Бангладеш очко тўплай олмади. Саралашнинг навбатдаги турида Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ҳиндистон эса Бангладеш билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА