Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, жорий йил 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Туркияга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қабул қилинган Ҳукумат фармойишига асосан “Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.
Мамлакатларимиз коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойида Туркияга шундай оғир кунларда кўрсатилган ёрдам Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги қардошлик муносабатлари юқори даражада эканидан далолатдир.