Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг саккизинчи йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги расмий делегация ва маҳаллий вазирликлар, ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда Жамшид Қўчқоров ҳамда Жавдат Йилмаз сўзга чиқиб, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этди. 

Бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, кейинги йилларда икки мамлакат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорликнинг кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга эришилган. 

[gallery-23357]

– 2024 йилда Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг 3-йиғилиши ва унинг доирасида илк бор ўтказилган ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бундан далолатдир. Бугун ташкил этилган йиғилиш, ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги давра суҳбати ва форум конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан макроиқтисодий барқарорлик ва ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатини камида 6 фоиз даражасида таъминлаш, 2030 йилга бориб уни 200 миллиард долларга етказиш ва шу аснода аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш асосий вазифа сифатида белгилаб берилган. Ушбу мақсадларга эришишда Туркия мамлакати билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштириш, инвестиция ва саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Туркия савдо соҳасида Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкорларидан биридир. Охирги 8 йилда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо кўрсаткичлари қарийб 2,5 баравар ошди. Ўтган йил натижалари 2,9 миллиард долларни ташкил этди. Галдаги вазифамиз шуки, ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш. Мамлакатимизда ҳозирги кунда 2 мингдан ортиқ Туркия компанияси фаолият юритмоқда. Бу икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганидан далолат беради, – деди Ж.Қўчқоров. 

Конструктив ва ўзаро англашув руҳида кечган комиссия йиғилишида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати чуқур таҳлил қилинди. Мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажмини янада кенгайтириш, сармоявий фаолликни ошириш ва секторлараро интеграцияни чуқурлаштириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ўз сўзида Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни ижобий баҳолаб, мамлакатдаги инвестициявий муҳитнинг барқарор ва жозибадорлигини қайд этди. 

– Ота юртимиз – Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан жуда мамнунмиз. Бугунги кунда Ўзбекистон билан ҳар бир босқичда ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бормоқда. Муносабатларимиз кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бундай манфаатли алоқаларимиз юқори босқичларга кўтарилишида икки давлат раҳбарларининг қатъияти, кучли сиёсий иродалари ва умумий қарашлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Туркия томонидан ҳам юқори даражали учрашувларни мунтазам ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. 2025 йил 29 январь куни Анқара шаҳрида Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу доирада умумий қадамлар ташланмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Туркия иқтисодиёти барқарор ўсишда давом этмоқда. 2024 йилда ўсиш 3,2 фоизни ташкил этди. 2023 йилда иқтисодий ҳажмимиз 1 триллион доллар даражасига етиб борди. 2024 йилда эса у 1,3 триллион долларга етди. Ушбу йилда умид қиламизки, 1,4 триллион доллардан ортиқ иқтисодий ҳажмга эришамиз. Сўнгги йигирма икки йил давомида экспортимиз 36 миллиард доллардан 262 миллиард долларга кўтарилди. Шу доирада Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларимиз ҳам тез суръатда ривожланмоқда. 2024 йилда савдо айланмамиз 3 миллиард доллар атрофида бўлди. Бу, албатта, етарли эмас. Уни янада оширишни хоҳлаймиз. Томонлар ўртасида белгиланган режага кўра, биринчи босқичда савдо ҳажмини 5 миллиард, кейинчалик 10 миллиард долларга етказишимиз лозим. Бу доирада имтиёзли савдо келишувининг кенгайиши ва янги маҳсулотларнинг бозорга киритилиши жуда муҳим, – деди Жавдат Йилмаз. 

Йиғилиш якунида қатор устувор йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ режа ва йўл хариталари ишлаб чиқилди. Бу борада экспорт-импорт операцияларини соддалаштириш, божхона тартиб-таомилларини мослаштириш ва бизнес учун қулай муҳит яратиш бўйича муҳим келишувларга эришилди. 

Шунингдек, комиссия йиғилиши доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми ва саноат кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди