Ўзбекистон ТИВ раҳбари Дания элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилди
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Якоб Хеннингсендан ишонч ёрлиғини қабул қилди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди ва айни йўналишдаги истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
Вазир элчига икки давлат ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашдаги мақсадига эришишда муваффақият тилади.