“Дунёга назар” таҳлилий дастури

Бугунги кунда халқаро муносабатлар тизимида юз бераётган мураккаб ва тез ўзгарувчан жараён ҳар бир давлатдан ташқи сиёсатга нисбатан янада барқарор, прагматик ва кенг қамровли ёндашувни талаб қилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ташқи сиёсат бобида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширмоқда. Давлатимиз самарали дипломатия орқали нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда ҳам тинчликни мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш ва ёшлар келажагини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлари билан халқаро майдонда тилга тушган.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги янги Ўзбекистон ташқи сиёсати очиқлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида шаклланиб, ўлкамизни жаҳон саҳнасида ишончли ва фаол шерик сифатида намоён этмоқда, десак, асло муболаға бўлмайди.

  • Давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нечоғли ижобий таъсир кўрсатиши мумкин?
  • Ўзбекистоннинг ИҲТ доирасида минтақавий интеграция жараёнидаги ўрни қай даражада?
  • ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги ишлар, умуман юртимизнинг иқтисодий дипломатия йўналишидаги фаолияти қандай шаклланмоқда?
  • Халқаро ташкилотлар қайси омилларга кўра мамлакатимизнинг минтақавий ҳамкорликка оид ташаббусларини юқори баҳоламоқда?
  • Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати қай даражада?

Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида экспертларни давра суҳбатига чорладик.

Ушбу кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oauNcwXoSnQ" title="O‘zbekiston – tinchlik, taraqqiyot va yoshlar kelajagi uchun samarali diplomatiya namunasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўткир АЛИМОВ, Шаҳноза ТОШТЕМИРОВА, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видеомуҳандис).

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – тинчлик, тараққиёт ва ёшлар келажаги учун самарали дипломатия намунаси (+видео)