Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ғалабаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон миллий футбол марказида “CAFA U-17 Championship – 2026” турнири бўлиб ўтмоқда. Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа ёш футболчиларнинг халқаро тажрибасини ошириш, уларнинг маҳоратини синовдан ўтказиш ва истиқболли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мазкур мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувни Афғонистон терма жамоасига қарши ўтказди.
[gallery-28673]
Учрашув давомида терма жамоамиз футболчилари майдонда устунликни қўлга киритиб, фаол, тезкор ва ташаббускор ўйин намойиш этди. Жамоавий ҳамжиҳатлик ва тактик интизом юқори даражада эканини кўрсатган футболчилар рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилди. Ўйин 3:0 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига якунланди.
Эндиликда терма жамоамиз навбатдаги учрашувни 11 апрель куни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар