Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилдаги муҳим учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида 20-31 январь кунлари Қатарда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғинда терма жамоамиз таркибидан асосан маҳаллий 23 нафардан иборат футболчилар ўрин олган. Бош мураббий Сречко Катанец қўл остидаги терма жамоамиз йиғин доирасида Иордания терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Ушбу урашув 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида бўлиб ўтади.  

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг “А” гуруҳида 20 март куни Тошкентда Қирғизистон, сафарда 25 март куни Эрон ва 5 июнда БАА билан рақобатлашса, 10 июнь куни Қатар билан сўнгги турда ўйнайди.  

Ҳозирда саралаш баҳсларининг ўтган олти учрашуви якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Эрон эса 16 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлсак, БАА 10, Қатар 7 очко жамғариб, кейинги ўринларда бормоқда. Қирғизистон ва КХДР термалари 3 ва 2 очко тўплаган ҳолда гуруҳнинг қуйи ўрнидан жой олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси 27 январь куни Қатарда ўйнайди