Ўзбекистон сунъий йўлдоши қачон учирилади? (+видео)
Бугунги кунда космос инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Илгари коинот фақат олимлар учун қизиқарли соҳадек туюлган. Энди эса сунъий йўлдош орқали алоқа, интернет, телевидение, навигация, об-ҳаво кузатуви ва ҳатто табиий офатларни мониторинг қилиш каби кўплаб хизматлар амалга оширилмоқда. Шу боис космик технологиялар ҳар бир давлатнинг илмий, иқтисодий ва технологик тараққиётида муҳим ўрин тутади. ЎзАнинг навабатдаги суҳбатдоши билан биз айни йўналишдаги энг муҳим саволларга жавоб изладик. Хусусан, космос ва сунъий йўлдош тушунчаларининг мазмуни, оддий одамлар ҳаётидаги аҳамияти, шунингдек фазовий технология соҳасида етакчилик қилаётган давлатлар ҳақида фикр юритилди. Орбитада сунъий йўлдошлар кўпайиши ортидан юзага келаётган чиқинди муаммоси ҳам муҳокама қилинди.
Мутахассис таъкидлашича, орбитада ҳаракатланаётган чиқинди ишлаб турган сунъий йўлдош ёки бошқа фазовий қурилмалар учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Демак, коинот хавфсизлигини таъминлаш халқаро миқёсдаги долзарб вазифа.
Шунингдек, суҳбатимиз давомида миллий сунъий йўлдошни фазога чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, истиқбол ва режа, мамлакатимиз коинот технологиясини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4Mk1Aa-Lb6c" title="O‘zbekiston sun’iy yo‘ldoshi qachon uchiriladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муаллиф: Фардона Яхшибоева
Видеомуҳандис: Улуғбек Тўхтаев