Эртага, 25 сентябрь куни Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари бошланади.

Қардош мамлакатнинг 7 та шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ўйинларида 8 та мамлакатдан 1 минг 800 нафарга яқин спортчи иштирок этиш талабномаларини тақдим этган.

Ўйинлар давомида спортчилар 23 та спорт турининг 246 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Бугун, 24 сентябрь куни мамлакатимиз спорт делегациясининг илк таркиби Озарбайжонга йўл олди.

Айтиш лозим, 9 октябрга қадар давом этадиган ўйинларда юртимизнинг 250 нафардан зиёд спортчиси 23 та спорт туридаги қизғин баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон спорт делегацияси МДҲ ўйинларига йўл олди