Ўзбекистон – Россия медиа форумининг иккинчи куни бошланди
Пойтахтимизда III Ўзбекистон – Россия медиа форумининг иккинчи куни ишини бошлади.
Кеча Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда икки мамлакат медиа вакиллари, журналист, медиа менежер ва маданият намояндалари иштирокида ахборот соҳасидаги ҳамкорлик, қўшма медиалойиҳалар, миллий маданий меросни замонавий контент орқали тарғиб этиш масаласи муҳокама қилинган эди.


Муҳокамаларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида медиаконтент алмашинувини кенгайтириш, фильм ва сериаллар, ҳужжатли лойиҳалар ҳамда анимацион маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Бугун форум доирасидаги мулоқотлар давом этади.
Дилшод ҲАКИМОВ,
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат),
ЎзА