Ватанимиз тарихидаги 18 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Мазкур касб байрамини белгилаш тўғрисидаги қонун 2018 йил 2 апрелда қабул қилинган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ўз касб байрамларини илк бор ўша йилнинг ўзидаёқ нишонлаган бўлсалар, бу йил саккизинчи бор байрам қилмоқдалар.

1220 йил (бундан 805 йил олдин) – тарихчи олим Зиё Буниёдовнинг қайд этишича, мўғуллар таъқибидан қочиб юрган хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммад Нишопурга келди. Бу ерда у қалбида ўтириб қолган қўрқув ва кўнглида ўрнашган ваҳима туфайли фақат бир неча соат турди, холос. Таъқиб қилаётган мўғуллар яқинлашиб келаётганини эшитиб, хоразмшоҳ қўрқув-изтиробда Нишопурни тарк этиб, Бистомга етиб борди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, мўғуллар Ўтрорни ва Сирдарё бўйидаги бошқа шаҳар ҳамда қалъаларни босиб олгандан сўнг кўшинларини Бухорога йўллагани, кейин уни ҳам олгани ҳақида эшитгаи хоразмшоҳ Аловуддин Мухаммад Мовароуннаҳр ҳудудларини ташлаб Хуросонга кетган эди. Унинг қочиши шунчалик шошилинч бўлдики, ҳатто у Амударёдан ўтаётган пайтда Кирмондан келтирилган 70 юк тилладан ҳам воз кечди. Бу тилла юклар мухри бузилмасдан дарёга чўктирилди. Булар билан бирга хоразмшоҳнинг ундан ҳам қимматлироқ бўлган хазинаси ҳам чўктирилди.

1579 йил (бундан 805 йил олдин) – амалда Бухоро хонлигини идора этаётган Абдуллахон Искандархон ўғли ва Тошкент ҳамда Туркистон ҳокими Бобо султон Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) ўғли ўртасида жанг бўлиб ўтди. Тарихда Чирчиқ жанги номини олган ушбу муҳорабада Абдуллахон Бобо Султон қўшинини тор-мор келтирди.

1709 йил (бундан 316 йил олдин) – аштархонийлар сулоласидан бўлган Бухоро хони Убайдуллахон ўзининг шаҳардан ташқаридаги Хонобод боғида янги олий қўшбеги – қўшбегийи кулли лавозимини жорий этиб, ушбу лавозимни иноқ Тўрақулбий (собиқ қуллардан бўлган шахс)га тақдим этди. Қўшбеги (туркийча “қўш”, яъни қароргоҳ (ҳарбий қароргоҳ маъносида) хон қароргоҳи ва ундаги қўшин бошлиғи бўлиб, аштархонийлардан Убайдуллахон (1702–1711) ва айниқса заиф ҳукмдор Абдулфайзхонлар (1711–1747) даврида давлатдаги “иккинчи шахс” даражасига эриша бошлаган.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Туркистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан Ўлчовлар ва тарозилар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низом тасдиқланганидан ва ички савдони йўлга қўйиш бўйича қўмита ҳузурида ўлчовлар ҳамда тарозиларнинг Туркистон бюроси тузилганидан сўнг Ўрта Осиёда ўлчовларнинг метрик тизими йўлга қўйилди. 

1935 йил (бундан 90 йил олдин) – энергетика ва механика соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тўлқин Бекмуродов таваллуд топди. Унинг илмий ишлари информатика, ҳисоблаш техникаси ва автоматлашган бошқариш тизимларига доир.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни