Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Рахматилла Салайдинович Орзиқулов ҳамда Шухрат Эсанбаевич Ражабов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т.Нарбаева
Тошкент шаҳри,
2021 йил 29 май